АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Хавфсизлик кенгаши аъзолари иштирокидаги норасмий учрашувда Венесуэлани «наркодавлат» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

«Венесуэладаги инқироз халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун тўғридан тўғри хавф ҳисобланади. Венесуэла минтақа ва бутун дунё учун таҳдид туғдираётган, зўравонлик авж олган наркотик давлатга айланиб бормоқда», —деди Хейли.

АҚШ вакилига кўра, Венесуэла гуллаб-яшнаётган ва кучли давлат бўлиш учун барча имкониятларга эга.

«Мамлакат табиий захираларга бой, улкан иқтисодий салоҳият ва демократия тажрибасига эга. Бироқ Венесуэла ҳукумати бундан фойдаланиш, эркинлик ва халқ фаровонлигини таъминлаш  ўрнига фақат ҳокимиятни сақлаб қолиш ҳақида ўйламоқда», — таъкидлади Хейли.