Хитойда автомобиль фараларининг узоқ масофани ёритишга мўлжалланган функциясидан фойдаланишни яхши кўрадиган одамларга қарши курашишнинг ажойиб усули ўйлаб топилди. Кўплаб ҳайдовчилар ўз автомобилининг орқа ойнасига қўрқинчли стикерларни ёпиштирмоқда. Ушбу стикерлар орқадан келаётган автомобиль узоқни ёритишга мўлжалланган фараларини ўчирмаган тақдирда кўринади, деб хабар берди TravelAsk.
Мамлакатда машҳурликка эришган ушбу стикерларнинг нархи уч доллардан 20 долларгача.
Стикерларни мамлакатнинг ҳамма жойида ҳам ижобий қабул қилишмади. Масалан, Шандунда стикер ёпиштириб олган ҳайдовчи 15 доллар жаримага тортилади. Пекинда эса қонун стикерларни ёпиштиришни тақиқламайди, бироқ орқадан келаётган ҳайдовчи қўрқиб кетиб ЙТҲ содир эса, бунда уни қўрқитган ҳайдовчи айбдор деб топилади.
Изоҳ (0)