Ўзбекистон Меҳнат кодексига кредит тўлаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга соладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, иш берувчи ишчининг аризасига кўра унинг маошини тўлиқ ёки қисман кредитни ёпиш учун банкка ўтказиб бериши мумкин бўлади. Бу маошнинг ушлаб қолиниши ҳисобланмайди.
Лойиҳа ўзгариши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Унинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ (0)