Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испаниянинг савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда таъкидланганидек, 2017 йил январь–июль ойларида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 71,5 миллион долларни ташкил этган.
Учрашув куни бўлиб ўтган бизнес-форумда Ўзбекистон ва Испания ишбилармон давралари вакиллари қатнашди. Унда қўшма лойиҳаларни реализация қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашувлар якунларига кўра Ўзбекистон ва Испания ҳукуматлари ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, икки давлат Савдо-саноат палаталари ҳамкорлиги бўйича келишув имзоланди.
Изоҳ (0)