Баҳодир Ғаниев Ўзбекистон Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармаси директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Баҳодир Ғаниев 2016 йилдан буён Ўзбекистон Президенти девони ёшлар сиёсати масалалари сектори раҳбари сифатида ишлаб келайтоган эди.
2010–2016 йиллар давомида у «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси лавозимида самарали фаолият юритган. 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
Изоҳ (0)