Эроннинг ғарбий вилоятларида рўй берган зилзила оқибатида бир неча тарихий объект ва ёдгорликка зарар етди. Бу ҳақда Эрон маданий мерос, касб-ҳунар ва туризм ташкилоти раҳбари Али Асқар Мунисон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Зилзила Кирмоншоҳ вилоятидаги бешта объектга ва Илам вилоятидаги еттита ёдгорликка зарар етказди», — деди у.
Шу билан бирга, унинг сўзларига қараганда, маданий объектларга етказилган зарар унча катта бўлмай, барчасини реставрация қилиш мумкин.
Зилзила Бағдоддан 204 километр шимоли-шарқда, Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳридан эса 104 километр ғарбда юз берган. Ерости силкинишлари ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Зилзила магнитудаси эпицентрда 7,3 ни ташкил этган.
Изоҳ (0)