Шу ҳафта АҚШнинг 400 дан ортиқ миллионер ва миллиардери Конгрессга хат йўллаб, унда солиқларни туширмасликни сўрайди. Бадавлат америкаликлар Республикачилар партияси мамлакат қарзи катта бўлиб турган бир пайтда солиқни тушириб нотўғри иш қиляпти, деб ҳисоблайди. Бунинг ўрнига улар бойлардан олинадиган солиқни оширишни сўрамоқчи, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Мактубни имзолаганлар орасида Ice & Cream Ben & Jerry асосчислари Бен Коэн ва Жерри Гринфилд, модельер Эйлин Фишер, миллиардер Жорж Сорос ва филантроп Стивен Рокфеллерлар бор.
Корпорациялар учун солиқ ставкасини тушириш — Трамп сайловолди дастурида берган асосий ваъдалардан бири эди. Шу йўл билан у тадбиркорлар мамлакатнинг ўзида ишлашига ва иш ўринлари яратишига туртки бермоқчи.
Вакиллар палатасида тайёрланган қонун лойиҳаси 2018 йилда корпорацияларнинг даромад солиғини 35 фоиздан 20 фоизга туширишни назарда тутади.
Олдинроқ Республикачилар партиясининг Сенатдаги вакиллари Дональд Трамп бошлаган солиқ ислоҳотининг асосий пункти — корпорациялар учун солиқ ставкаси туширилишини 2019 йилга қолдириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)