Киевдаги Олий Рада биноси олдида жойлашган намойишчиларнинг чодирли лагери «машғулот лагери»га айланиши лозим. Бу ҳақда мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Лагер формати ўзгариши лозим. Бу машғулот лагери бўлиши лозим. Бу ерга эртадан яна одамлар келиб, курашнинг демократик методларини ўрганиб боради. Янги одамлар уларнинг ўрнига давлатни бошқаришга тайёр бўлади», — деди сиёсатчи тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида.
«Агар хоҳласак, Украинанинг барча майдонларини тўлдириб юборамиз», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)