Олмаоталик жарроҳлар ўсимта касаллиги туфайли тилининг катта қисмини йўқотган мижознинг ушбу аъзосини алмаштириш бўйича ноёб операция ўтказди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
60 ёшли эркак қўлининг тирсагидан пастроқ қисмидан янги тил ясаб қўйилди.
Операция саккиз соат давом этди. Унинг давомида инсон сочидан юпқа томирларга ўнтагача чок туширилди.
«Шу тариқа шаклланган, янги ишлайдиган тил ясалди, у мижозга келажакда яхши ютиш, овқатланиш ва гаплашиш имконини беради», — деди онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Даурен Адилбай.
Унинг сўзларига қараганда, институтда ҳар йили 30 тагача шундай операция ўтказилади.
Изоҳ (0)