Баҳрайннинг «ал-Вифоқ» мухолиф ҳаракати етакчиси шайх Али Салмон Қатар учун айғоқчилик қилишда айбланмоқда. Бу иш бўйича биринчи суд эшитуви 27 ноябрь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради «ТАСС».
Салмон билан бирга унинг икки сафдоши — Ҳасан Султон ва Али Маҳдий ҳам суд олдида жавоб беради. Улар айғоқчиликда, қироллик манфаатларига зарар келтиришда, мавжуд тузумни ўзгартиришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.
51 ёшли Али Салмон 2014 йил декабрида режимга қарши нафрат қўзғатиш ва ҳарбий тўнтаришга чақиришда айбланиб ҳибсга олинган эди. 2015 йили мухолифатчи тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган эди, аммо 2016 йил майида олий апелляция суди унга қарши янги — «режимга қарши фитна» айбловини қўйиб, қамоқ мухлатини тўққиз йилга узайтирди.
Жорий йил апрелида кассация суди мухлатни тўрт йилгача қисқартирди. Янги айблов бўйича қамоқ муддати яна оширилиши мумкин.
Изоҳ (0)