10 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплексида ташқи ишлар вазирларининг «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда ташқи ишлар вазирлари — Қайрат Абдраҳмонов (Қозоғистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сирожидин Аслов (Тожикистон), Рашид Мередов (Туркманистон), Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), шунингдек, Евроиттифоқ олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини, Евроиттифоқнинг халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича комиссари Невен Мимица иштирок этди.
13-маротаба ўтказилаётган учрашув доирасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ушбу форматдаги муносабатларга, минтақанинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари, хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра «Евроиттифоқ ва Марказий Осиё: хавфсиз ва муваффақият келажак йўлидаги иш» қўшма коммюникеси қабул қилинди.
Кейинги учрашув 2018 йили Брюсселда ўтказилади.
Федерика Могерини ва Абдулазиз Комилов учрашувдан сўнг ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.
Изоҳ (0)