Ўзбекистон Адлия вазирлигида рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.
Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган юзта номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланди.
Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тага етди.
Рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъий назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.
Рўйхатнинг тўлиқ матни билан «Lex.uz»да танишиш мумкин.
Изоҳ (0)