Чимён тоғларида, Қизилқум чўлларида, пойтахтнинг гавжум масканларида ҳар биримиз сифатли мобил алоқага эҳтиёж сезамиз. CDMA-450 стандартидаги алоқа — доим, ҳар ерда ва ҳар қандай шароитда ўз яқинлари ва дўстлари билан мулоқотни қўллаб-қувватлашни хоҳлайдиганлар учун энг самарали ечимдир.
CDMA ёки GSM? Мазкур стандартларнинг асосий фарқи — частота ресурслари билан ишлаш услубида. Мураккаб техник тафсилотларни таърифлашда, уларнинг асосий афзалликларини таъкидлаш мумкин, жумладан, нутқни шовқинсиз узатишнинг рақамли сифати — бундан яхшироғи ҳали жаҳонда яратилмаган. Бунга яна маълумотлар узатишнинг юқори тезлигини қўшиш мумкин. Шунингдек, унда «Абонент улана олмайди» иборасини унутасиз, сабаби базовий станциялари қоплаш зонаси 50 километрга яқин бўлиб, GSM’га нисбатан ўн марта кўпроқ. Бу мобил алоқа операторлари кам сонли ускуналар билан катта ҳудудларни тезда қоплаш имконига эга эканини англатади, сабаби — уларни созлаш осон. Абонентлар учун эса яна бир устунлик алоқа қурилмасининг кам энергия истеъмоли ҳамда саломатликлари учун хавфсизлик даражасининг юқорилигидир. CDMA-450 стандартининг ажойиб афзаллиги шундаки, унинг келажагини ижобий баҳолаш мумкин.
Ҳар бир хоҳлаган фойдаланувчи ўзи CDMA-450 стандартида алоқа юқори сифатли эканлигини баҳолаши мумкин. Бу стандарт яна ҳам арзонлашмоқда, сабаби Uzmobile компанияси CDMA-450 стандарти фойдаланувчилари учун «4 минг сўм эвазига VIP» янги реклама акциясини эълон қилмоқда. Uztelecom ва Uzmobile сотувлар офисларида V-C2500 ва S6 русумдаги мобил телефони сотиб олган абонентларга ойига, 4 минг сўм эвазига, 75786,30 сўмлик VIP Mobile тариф режасига уланиб, фойдаланиш ҳамда имтиёзли шартларда ушбу тариф режадан 3 ой мобайнида фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Бизнинг саҳифамизга лайк босинг, ушбу хабарни дўстларингиз билан ўртоқлашинг, шарҳларингизда дўстларингизни белгиланг. Шунда Сиз VIP Mobile тариф режаси билан CDMA V-C2500 телефонини ютиб олиш имконига эга бўласиз. Ғолиб тасодифан тарзда аниқланади ва 2017 йил 21 ноябрда эълон қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)