Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 28-тур беллашувлари якунланди. Унда чемпионатнинг уч етакчи клублари 3 очкодан қўлга киритди.
Карлес Пуйоль тушадиган «Пахтакор» — «Олмалиқ» ўйинига талабалар мажбуран жалб қилинаётгани айтилди
Қаршининг «Насаф» клуби кетма-кет 10-ғалабасига эришди. Қашқадарё дербисида Рўзиқул Бердиев шогирдлари Олий Лига билан хайрлашган «Шўртан» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.10 та ғалабаси давомида «Насаф» умумий 27 та гол урди. Дарвозабон Санжар Қувватов фақатгина 1 марта — «Машъал»га қарши ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бу сериясини уни Ўзбекистон миллий термаси сари етаклади. Энди Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинини 10 ноябрь куни бошлайди ва ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун 12 ноябрь куни Амирликларга йўл олади.
Тошкент дербисидан кейин чемпионликдан умидини узган ва бор эътиборини 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финалига қаратаётган «Бунёдкор» Қўқонда 5 та гол уриб, зафар қучди — 5:2. Шу тариқа «Бухоро» клубининг кучли тўртликка кира олмаслиги деярли ойдинлашди. Бир йил аввал Тачмурод Агамуродов бошқарувида бухоролик футболчилар мавсумни 4-ўринда якунлаганди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби чемпионликдан умидини узиб улгурган. Клуб айни пайтда «Насаф»ни ортда қолдириб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Қизиқ томони, келаси турда ҳар икки клуб Қаршида ўзаро тўқнаш келади. Рўзиқул Бердиев эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратаётгани «Насаф»га қандай таъсир кўрсатишини мазкур беллашувдан кейин билиш мумкин. У Қарши клуби лагерини маълум муддатга тарк этганида, Шота Арвеладзе «Пахтакор»ни Қаршидаги муҳим ўйинга тайёрлаётган бўлади.
Изоҳ (0)