Брунейнинг 71 ёшли султони Ҳассанал Болкиах Осиё – Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига ўз реактив самолётини шахсан бошқариб келди. Бу ҳақда, форум ташкилотчиларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жануби-Шарқий Осиёнинг энг бой мамлакати ҳукмдори А-340-200 авиалайнерини экипаж командири сифатида бошқарди ва ёмғир шароитларида уни Дананг аэропортида қўндирди.
Монарх ҳаво кемасини 100 миллион долларга харид қилиб, уни модернизация қилиш ва безашга яна шунча маблағ сарфлади. Натижада лайнер учар қасрга айланиб қолди — унинг салони тилла билан зеб берилган меҳмонхона, ётоқхона ва ваннани ўз ичига олади.
Ҳассанал Болкиах, шунингдек, камёб автомобиллар тўпловчиси сифатида машҳур — унда бир неча минг қимматбаҳо машиналар бор.
Изоҳ (0)