Ўткир социал-иқтисодий инқироз гирдобида қолган Венесуэлада нархлар кескин ошишда давом этмоқда. Октябрда инфляция 45,5 фоизни ташкил этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мамлакат парламенти депутати Анхель Альварадонинг Twitter орқали маълум қилишича, инфляциянинг умумий даражаси 800 фоиздан ошган.
«2017 йил октябрь ҳолатига кўра тўпланган инфляция 825 фоизни ташкил этди. Октябрда инфляция 45,5 фоизни ташкил қилди, бу мамлакатимиз тарихидаги энг юқори даража, бу гиперинфляция бошланганидан далолат», — деб ёзди сиёсатчи саҳифасида.
Халқаро валюта жамғармаси 2018 йили мамлакатда инфляция 2300 фоиздан ошишини кутмоқда.
Изоҳ (0)