Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко бошчилигидаги делегация 8–10 ноябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Санкт-Петербург маъмурияти расмий сайтида маълум қилинди.
Делегация таркибида Қонунчилик кенгаши раиси Вячеслав Макаров, вице-губернаторлар Олег Марков, Анна Митянина, давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, ОТМлар ва корхоналар вакиллари бор.
Ташриф чоғида Санкт-Петербург маданий-ишбилармонлик миссияси тадбири ўтказилади.
Тошкентда Георгий Полтавченко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган. Губернатор, шунингдек, Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов билан икки томонлама муносабатлар ривожини муҳокама қилди. Учрашувда икки шаҳар раҳбариятининг 2017–2021 йиллардаги савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлиги бўйича келишув имзоланади.
Георгий Полтавченко, шунингдек, қамал чоғида Ленинграддан Тошкентга келган фуқаролар билан учрашади.
Тошкентда «Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси — ҳамкорликнинг янги уфқлари» бизнес-форуми ўтказилади.
Изоҳ (0)