Қозоғистонда журналистларнинг саволларига жавоб бермайдиган амалдорларнинг рейтинги тушади, бу эса уларнинг маошида акс этади. Бу ҳақда ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг тушунтиришича, давлат хизматчиларининг маоши уларнинг фаолияти самарадорлигига боғланади ва бонус-балл тизимида баҳолаб борилади.
«Яъни, агар у саволга жавоб бермаса, унинг рейтинги тушади, у камроқ маош олади», — деди вазир.
Абаевнинг қўшимча қилишича, ОАВ кўпинча амалдорлар саволлардан қочиши ёки расмиятчилик руҳидаги жавоб билан қутулиб қолишидан нолийди. Уч кун ичида давлат органи ҳар доим ҳам масалани тўлиқ ўрганишга улгурмайди, аммо баъзан амалдорлар журналистлар билан мулоқот қилишдан қочиши ҳам кузатилади.
Изоҳ (0)