Ўзбекистон Республикаси ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бугунги кунда 200 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА ахборот берди.

Фото: Эдуард Суржик

Агентликнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда Санкт-Петербург шаҳрида 1 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

«Шаҳарнинг етакчи олий ўқув юртларида 3 мингдан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.