Испания мустақиллик референдумларини қонунийлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Шу йўл билан ҳукумат Каталониядаги сингари муаммоларни ҳал қилмоқчи, деб хабар беради BBC News.
Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис баёнот берди.
Унинг айтишича, қиролликда бу масалада референдум ўтказилиши мумкин.
«Биз парламент қўмита ташкил этдик, у конституцияга айрим каталонияликларнинг талабларини эътиборга оладиган ҳолатларни киритиш имкониятларини кўриб чиқади. Аммо қарорни ҳамма испанияликлар қабул қилиши лозим», — тушунтирди вазир.
Изоҳ (0)