Неаполнинг «Наполи» клуби раҳбарияти чипталар савдоси ишидаги фирибгарликда айбланмоқда. Аввалроқ худди шундай айблов билан «Ювентус» президенти Андреа Аньелли 1 йилга дисквалификация қилинганди.
Италия футбол федерацияси «Ювентус» президентини 1 йилга миллионлар ўйинидан четлатди
Италия нашрларининг маълумот беришича, «Ювентус»нинг чипталар боғлиқ ишида Ндрагета мафиясининг қўли бор. Неаполликлар эса бунда Коморра мафияси билан тил бириктиргани катта эҳтимол.«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис, шунингдек, маркетинг ишлари бўйича директор Алессандро Формизано полиция гумонини кескин рад этмоқда. Gazzetta dello Sport таҳминича, воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, «Наполи» президенти ҳам «Ювентус»даги ҳамкасби каби дисквалификация қилинади. Қизиқ томони, айнан шу икки клуб А серия чемпионлиги учун кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)