Франция чемпионатининг 12-турида «Марсель» ўз уйида «Кан»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бунгача марселликларнинг Европа Лигаси доирасидаги ўйинида ҳимоячи Патрис Эвра мухлислардан бирини тепгани билан ёдда қолганди.
Футбол мухлисининг бошига тепган Патрис Эвра мемлар қуршовида қолди (фото)
«Марсель»нинг «Кан»га қарши ўйинида фанатлар Патрис Эврага қарши акция уюштирди ва уни жамоадан очиқчасига ҳайдай бошлади. Португалиядаги ўйиннинг эртасигаёқ «Марсель» раҳбарияти Эврани жамоадан вақтинча четлаштирганди. «Championat.asia» нашри бунинг оқибатида ечиниш хонаси қандай кўриниш олгани ва мухлислар Эвра манзилига қандай фикрлар айтгани ҳақида хабар жойлади.«Сен клубдан ҳам муҳимроқман деб ўйладинг. Биз сени ўз рангларимизда кўришни истамаймиз»
«Футболкага муҳаббат, мухлисларга ҳурмат ва профессионализм. Нима, биз жуда кўп нарса сўрадикми?!»
«Бу ўйин тугади»
Эвра кўпинча футболни севишини айтиб, I love this game дея фикр қолдирарди. «Марсель» фанатлари унга ўша ўйин тугагани ҳақида айтиб ўтган.
Изоҳ (0)