Уэльс вазирлар маҳкамасининг собиқ аъзоси Карл Сэржентнинг танаси унинг уйидан топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ноябрь ойида бир неча аёл унинг устидан судга шикоят қилиб, собиқ амалдорни тегажоғлиқ қилишда айблаган эди. 49 ёшли Сэржентга қарши партия суриштируви бошланган эди.
Лейбористлар партияси вакили бўлмши Сэржент вазирлар маҳкамасининг жамоа гуруҳлари ва болалар масалалари бўйича котиби мансабини ушбу айбловлардан сўнг йўқотди. Полицияга кўра, сиёсатчи ўз жонига қасд қилган.
Лейбористлар етакчиси Жереми Корбин Сэржентнинг ўлимидан даҳшатга тушганини таъкидлади. Ўз навбатида, вазирлар маҳкамаси Сэржент Уэльсда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ҳисса қўшганини эътироф этди.
Изоҳ (0)