ИШИД террорчи ҳаракати Ироқ ва Суриядаги асосий позицияларини қўлдан бой берди, аммо унга қарши кураш бу икки давлат билан чегараланиб қолмайди. Бу ҳақда 7 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берди, деб хабар беради «Интерфакс».
Унинг таъкидлашича, ўз ҳудудларини йўқотган террорчилар қасос мақсадида Европа Иттифоқи давлатлари ҳамда АҚШ ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатлари режалаштириши мумкин.
«Халифат ортиқ мавжуд эмас. Шу билан бирга, биз ИШИД билан кураш тугамаганига аминмиз, негаки бу глобал таҳдид. У билан биз бошқа давлатларда, кўчаларимизда тўқнаш келамиз», — деди Столтенберг.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)