Ўзбекистон бокс терма жамоасининг икки аъзоси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди ва спортчиларнинг 7 ноябрь куни Россияга учишини маълум қилди.
Исроил Мадримов -75 килограмм вазн тоифасида жанглар ўтказади. Санжар Турсунов эса -91 килограммда рингга кўтарилади. Уларнинг ҳар иккиси Германиядаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этганди.
Питердаги турнирда Ўзбекистондан учинчи вакил ҳам бор: Шунқор Абдурасулов. У -60 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Мазкур уч боксчига фақатгина бир мураббий — Раҳматжон Рўзиоҳунов бириктирилган. Айтилишича, халқаро мусобақада Олимпиада ва Жаҳон Чемпионати иштирокчилари чемпионлик учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон термаси нега айнан уч вазн тоифасини танлаб олгани борасида маълумотлар ҳозирча йўқ. Санжар Турсунов Осиё Чемпионатида совриндор бўла олмай, Жаҳон Чемпионатида бронзани қўлга киритганди. Исроил Мадримов эса аксинча, Тошкентдаги Осиё Чемпионатида чемпионликни расмийлаштириб, Жаҳон Чемпионатида медалсиз қолганди.
Изоҳ (0)