7 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Куртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)