Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда яна икки лойиҳани молиялаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Imkon Plus компанияси ЕТТБнинг 10 миллион доллар миқдоридаги инвестицияларини жалб этмоқчи.
Маблағ дистрибьюторлик тармоғини кенгайтириш, шунингдек, музлатилган мева ва сабзавотлар учун музлатувчи ва қайта ишловчи қувватларни кучайтиришга йўналтирилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 13,5 миллион долларга баҳоланмоқда. ЕТТБ кредитни икки траншга бўлиб ажратиши кутилмоқда.
Банк, шунингдек, Hamkorbank АТБга кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда савдони молиялаштириш учун 20 миллион доллар кредит бериши мумкин.
Изоҳ (0)