6 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистонининг Маслаҳатлашув кенгаши (парламенти) аъзоси, Саудия Арабистони – Ўзбекистон парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад Абуш ал-Ғомидий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари нуқтайи назаридан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда 2017 йил 21 май куни ар-Риёд шаҳрида араб – мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд билан учрашуви ўзаро мулоқотини чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очиб бергани қайд этилди.
Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)