Малайзия полицияси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Кич Чен Намнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахслар номини ошкор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Ханамори лақабли 57 ёшли Ли Че-нам, 34 ёшли Хон Сон-ха (Жаноб Чанг), 33 ёшли Ли Чи Хён ва 57 ёшли О Чон-киль қотилликдан бир неча ҳафта муқаддам Малайзияга алоҳида-алоҳида келган. Айнан улар Ким Чен Намнинг ўлдирилишини режалаштириб, амалга оширишда гумонланмоқда.
Улар 31 январь – 7 февраль орасида мамлакатга кириб келган. Орадан кўп ўтмай, Ким Чен Нам аэропортда ўлдириб кетилган эди.
Изоҳ (0)