Ироқ Курдистони расмийлари федерал ҳукуматга нефть соҳаси назоратини топширишга рози бўлди, аммо бунинг эвазига қатор талаблар илгари сурди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Минтақавий ҳукумат раҳбари Нечирвон Барзонийнинг айтишича, Курдистон Ироқнинг 2018 йилги бюджети бўйича эътироз билдирмоқчи.
«Бюджет курдлар иштирокисиз ратификация қилинди, — деди у Rudaw телеканалига. — Агар федерал маъмурият мухторият хизматчилари маошлари учун маблағ юборса, бюджетнинг 17 фоизини (Курдистон квотаси) ажраца ва Курдистонга конституция билан белгиланган йиғимларни таъминланса, биз нефть досеси, аэропортлар, чегара ўтишлар ва барча даромадларни Бағдод ихтиёрига топширишга тайёрмиз».
Изоҳ (0)