Испания ҳуқуқ-тартибот органлари Марокаш фуқаросини қўлга олди. У маҳаллий мактаблардан бирига кириб, болаларни ўлдириш билан таҳдид қилгани, бунда «Аллоҳу акбар» деб бақиргани айтилмоқда. Бу ҳақда, El Mundo газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа 3 ноябрь куни Мадриддаги мактабда рўй берган. 44 ёшли эркак қўлида идиш билан бинога кирган, идишда заҳарли модда борлигини айтган.
Ўқув муассаси персонали ва болаларни машғулотларга олиб келган ота-оналар, эркакни тутиб қолишга эришди ва полицияни чақирди. Текширув натижасида идиш бўшлиги аниқланди. Эркакнинг ёнидан қурол топилмади.
Ҳеч ким жабрланмади. Марокашлик эркак руҳий хаста эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)