5 ноябрь кечки соатларда Москвадаги Катта театрдан аноним қўнғироқ туфайли 700 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, қўнғироқ қилган номаълум шахс бинода портлаш бўлишини айтиб таҳдид қилган.
Воқеа туфайли Бетховен залида кечки концерт бекор қилинди. Қолган томошалар қўнғироққача тугаган эди.
Бундан ташқари, 1800 киши ГУМ савдо уйидан, 2 мингдан ортиқ одам «Метропол» меҳмонхонасидан эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)