Жанубий Кореяда одамлар АҚШнинг КХDR муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш режаларига қарши намойиш уюштирди. Минглаб одамлар мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида кўчага чиқди, деб хабар беради «Интерфакс».
Осиё турнеси доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга келиши кутилмоқда. Намойишлар унинг келиши арафасида ўтказилмоқда.
Трампнинг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппинга ташрифлардан иборат турнеси давомида муҳокама этиладиган асосий масала Шимолий Корея муаммосини ҳал қилиш йўлларини қидириш бўлади.
Изоҳ (0)