АҚШнинг Луизиана штатида 15 ёшли ўсмир юк машинасини ўғирлаб кетиб, унинг бензинидан авлия Павел номидаги баптист черковига ўт қўйишда фойдаланди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Воқеа Ричланд шаҳрида бўлиб ўтди. Черковнинг бир неча ой муқаддам қурилган янги биноси ёниб кетди. Ёнғин ҳақида маҳаллий шерифга гувоҳлар хабар қилди. Шунингдек, улар ёнғиндан олдинроқ юк машинаси ҳайдаб келган ўсмирни кўрганини билдирди.
Транспорт воситасига эгалик қилувчи компания машинанинг ҳаракатланишини аниқлашга муваффақ бўлди. Натижада автомобиль Колдуэлл округидаги черковда тутиб қолинди.
Қўлга олинган мактаб ўқувчиси муқаддам шу фирманинг яна бир юк машинасини ўғирлагани аниқланди.
Жиноят мотивлари маълум эмас. Жиноятчи оқ танли, черковнинг кўпчилик ташрифчилари эса афроамерикалик эканлиги боис матбуот бунда ирқчилик белгиларини кўрмоқда.
Изоҳ (0)