Хитой очиқ фазода Қуёш электр станциясини қурадиган биринчи давлатга айланади. Бу ҳақда Science and Technology Daily журналига берган интервьюсида Хитой космик технологиялар академияси илмий ходими Ли Мин баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Ҳозирги пайтда Хитой космик Қуёш энергияси соҳасидаги етакчи давлатлар қаторига кирди, бу соҳада ишлаётган бошқа давлатлар билан орадаги масофани анча қисқартирди», — деди Ли Мин.
Атроф муҳитни ифлос қиладиган қазиб олинувчи ёқилғидан фарқли равишда, космик муҳитда Қуёш энергиясидан фойдаланилиши анча самарадор, тоза ва барқарор технология ҳисобланади.
Олимнинг сўзларига қараганда, ер усти Қуёш ва шамол электр станцияларидан фарқли ўлароқ, космик электр станциядаги ишларга табиий омиллар таъсир кўрсатмайди, яъни у ҳеч қандай тўсиқларсиз Ерга катта миқдордаги энергия оқимини етказиб бериши мумкин.
Изоҳ (0)