Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат элчихонасини очади. Яқин вақтларда элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан 2 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси 1994 йил февралида очилган.
Беларусь вазирлар кенгаши сайти маълумотларига кўра, учрашувда турли соҳаларда ўзбек–беларус ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг Минскда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини тасдиқлаш режалаштирмоқда. Беларусь ўзбек томонига савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида янги шартнома имзолашни таклиф қилмоқда.
2017 йилда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айирбошлаш қайта тикланишни бошлади. Январь август ойларида у 2016 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробарга ошди.
Изоҳ (0)