Apple жаҳоннинг капитализацияси 900 миллиард доллардан ошган биринчи компанияси бўлди. 3 ноябрдаги сотувлар чоғида ижобий ҳисобот туфайли компания акциялари қимматлашди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сотув очилган чоғда Apple қимматбаҳо қоғозларининг нархи 3 фоиздан кўпроққа ошди.
Apple’нинг IV молиявий чоракдаги таҳрирланган даромади чорак қисмга кўтарилиб, битта акция нархи 2,07 долларга етди, тушум 12 фоизга ошиб, 52,58 миллиард долларга етди.
Уолл-стрит таҳлилчилари даромад акцияга 1,87 долларни, тушум 50,7 миллиард долларни ташкил этишини башорат қилган эди.
iPhone харидлари ҳам кутилганидан яхшироқ бўлди — 46 миллион прогнозга қарши харидлар ҳажми 46,6 миллионни ташкил этди.
Изоҳ (0)