Нью-Йоркда теракт уюштирган асли ўзбекистонлик Сайфулло Соиповни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Гуантанамодаги базасида жойлашган махсус қамоққа жойлаштириш жуда кўп вақт олади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Нью-Йорк террорчисини Гуантанамога юборгим келяпти, лекин статистик жиҳатдан бу жараён федерал тизим орқали боргандан кўра кўпроқ вақт олади», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, у гумондорни Нью-Йоркнинг ўзида суд қилиш зарурлигини таъкдилаб ўтди.
Муқаддам Трамп Соиповни Гуантанамога юборишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)