Таниқли америкалик режиссёр Квентин Тарантино ўзининг тўққизинчи фильмига янги продюсер қидирмоқда. Бу ҳақда Deadline нашри хабар бермоқда.
Кинематографист фильмни The Weinstein Company иштирокида олишни режалаштирган эди. Компания Харви ва Боб Вайнштейнлар томонидан ташкил этилган. Аммо Харви Вайнштейн кўплаб актрисалар томонидан тегажоғлиқ қилишда айбланганидан сўнг режиссёр улар билан ҳамкорлик қилиш фикридан қайтди.
Тарантинонинг янги драмаси воқеалар 1960–1970 йиллар Лос-Анжелесида бўлиб ўтади. Фильм серияли қотил Чарльз Мэнсонга бағишланиши муқаддам хабар қилинган эди. Аммо, Deadline’га кўра, Inglorious Basterds фильми қай даражада Адольф Гитлерга бағишланган бўлса, режиссёрнинг тўққизинчи картинаси ҳам шу даражада серияли қотилга бағишланади.
Фильм премьераси 2019 йилга мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)