Испания миллий суд коллегияси судьяси Кармен Ламела 2 ноябрь куни Каталония ижро ҳокимияти раисининг собиқ ўринбосари Ориол Жункерас ва ҳукуматнинг етти нафар собиқ маслаҳатчиси ҳибсга олиниши ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда, El Pais газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, уларга қарши исён ва давлат мол-мулкини талон-торож қилиш айби илгари сурилмоқда. Каталония раҳбариятининг собиқ вакиллари ҳибсда тутилиши учун асос сифатида улар адлиядан қочиши мумкинлиги кўрсатилди.
Каталония ҳукуматининг собиқ маслаҳатчиси Санти Вила гаров эвазига қўйиб юборилди. Қолганлар ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)