Финляндиянинг Эспу шаҳрида яшовчи киши Airbnb сайти орқали сайёҳларга итнинг собиқ инида тунни ўтказишни таклиф қилди. Итнинг уйи майдони уч квадрат метр бўлган меҳмонхонага айлантирилди. TJournal мазкур кичик меҳмонхонанинг суратларини тақдим этди.
Кичик меҳмонхона хусусий уйнинг боғида жойлашган, у иситиш ва ёритиш тизими билан жиҳозланган. Унинг ичида тик туриб бўлмайди, ухлаш учун эса ердаги матрас таклиф қилинади. Ҳожатхонадан, душдан ёки кир ювиш машинасидан фойдаланиш учун меҳмон уйга бориши керак бўлади.
Изоҳ (0)