Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев учрашув ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Медведев имзоланиш учун тайёрланаётган ҳужжатлар пакетининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, у идоралараро алоқаларнинг ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.
«Асосийси, бу шунчаки алоқалар эмас, шунчаки гап эмас, улар конкрет келишувларга айланмоқда. Бугун ростанам катта ҳужжатлар пакети имзоланади», — деди у.
«Илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат! Мамлакатларимиз орасида ростанам самимий ва дўстона алоқалар ўрнатилган... Тошкент жуда иссиқ, ҳатто, ноябрда бўлиши кераклигидан ортиқ иссиқ. Умид қиламанки, бу давлатларимиз ўртасида шаклланиб бораётган муносабатларнинг руҳи ва характерини акс эттиради», — қўшимча қилди Медведев.
Ўз навбатида, Абдулла Арипов Россия бош вазири икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун қилаётган ишлар учун миннатдорлик билдирди.
«Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ўзи ҳурмат ва ишончга асосланган», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи икки томонлама муносабатларнинг янги саҳифасини очиб берди.
«Ўйлайманки, бугунги учрашув ва бугун имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар иқтисодиётларимиз янада ривожланишига, ўзаро манфаатдор ҳамкорлигимиз ҳам янада ривожланишига хизмат қилади», — қайд қилиб ўтди Арипов.
Изоҳ (0)