Японияга ташриф буюрадиган олий мартабали аёллар хавфсизлигини махсус шакллантирилган полиция отряди таъминлайди. Бўлинмага топшириладиган биринчи вазифалардан бири 5–7 ноябрь куни мамлакатга келадиган АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп хавфсизлигини қўриқлаш бўлади, деб хабар беради «ТАСС».
Япония миллий полиция бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилги Олимпиаданинг яқинлашиши билан мамлакатга борган сайин кўпроқ олий мартабали аёллар кела бошлайди. Айнан шу туфайли аёллардан иборат махсус полиция отряди шакллантирилди.
Ушбу отряднинг асосий вазифаларидан бири VIP шахслар бўладиган ерларда одамлар тўпланишига йўл қўймасликдир. Полициячи аёллар шубҳали шахслар объектга яқинлашишига йўл қўймайди.
Бўлинма илк бор 2 ноябрда синовдан ўтказилади — ўшанда Японияга АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ташриф буюради.
Изоҳ (0)