Туркиянинг Bilal Bal юк ташувчи кемаси Қора денгиз соҳилида Шиле шаҳри яқинида ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Туркиянинг Мармар денгизидаги Гемлик портидан Қора денгизнинг Эригли портига темир рудаси олиб кетаётган кема экипажи 13 кишидан иборат эди. Уларнинг бари Туркия фуқароларидир.
Туркия қирғоқ қоровули қидирув-қутқарув операцияси чоғида ҳалок бўлган тўрт кишининг танасини топди.
Кема 1974 йили қурилган эди.
Изоҳ (0)