Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг «ПСЖ» ва Германиянинг «Бавария» клублари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини 4-турдан кейиноқ муваффақиятли якунлаб бўлди. Энди улар олдиндаги икки тур давомида гуруҳ етакчиси ким бўлиши масаласига ойдинлик киритиши керак.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Моуриньо ва «Юнайтед» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида муддатидан аввал пешқадам бўлиб улгурди

Катта эҳтимол билан пешқадамлик Унаи Эмери бошчилик қилаётган «ПСЖ»га насиб қилади. Парижликлар кетма-кет 4 та ўйинда йирик ғалабаларни тантана қилди. Улар ҳозирча 17 та гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

4-турда Парижга Бельгиянинг «Андерлехт» клуби ташриф буюриб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Томонларнинг биринчи тўқнашувида 4:0 ҳисоби қайд этилганди. Такрорий беллашувда Лейвин Кюрзава хет-трик қайд этишнинг уддасидан чиқа олди.

Юпп Хайнкеснинг «Бавария»си эса мутахассис келганидан буён йўқотишларсиз сериясини давом эттирди. Шотландиянинг «Селтик» клубини Мюнхенда 3:0 ҳисоби билан таслим қилган Бундеслига етакчиси, жавоб беллашувида қийин ғалабага эга чиқди — 2:1.

Хайнкес ташрифидан кейин «Бавария» Германия чемпионатида кетма-кет уч ўйинда зафар қучди. Чемпионлар Лигасида 2 та ўйинда ютди ва мамлакат кубогида асосий рақибларидан бири бўлган «Лейпциг»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

«ПСЖ» ва «Бавария»нинг Париждаги тўқнашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида ютганди. Мюнхендаги жавоб ўйини 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Европа Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 4-тур ўйинлари 31 октябрь, сешанба

«Селтик» — «Бавария» 1:2

Голлар: Кингсли Коман, 22 (0:1). Каллум Макгрегор, 74 (1:1). Хави Мартинес, 77 (1:2).

«ПСЖ» — «Андерлехт» 5:0

Голлар: Марко Верратти, 30 (1:0). Неймар, 49+ (2:0). Лейвин Кюрзава, 52 (3:0). Лейвин Кюрзава, 72 (4:0). Лейвин Кюрзава, 78 (5:0).

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)