Россия пойтахти Москва маъмурияти булутларни тарқатиб юбориш бўйича метеоҳимоя ишларини амалга оширишга байрам тантаналари ўтадиган 4–7 ноябрь кунлари 196 миллион рубль сарфлайди. Маблағ шаҳар бюджетидан ажратилади, деб хабар беради «ТАСС».
Тегишли давлат буюртмасини «Эскпертавтодор» давлат корхонаси амалга оширди.
«Метеоҳимояда ўнтагача Ан-12, Ан-26, ЯК-42 махсус самолётлар ишлатилиши режалаштирилган. Гранулали кислота, суюқ азот, кукунли реагент қўлланади», — дейилади шартнома ҳужжатида.
Изоҳ (0)