Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳри яқинида, Хатлой қишлоғида трансформатор портлаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳиндистон ахборот ва телерадиоузатиш вазири Ражьявардхан Ратхорнинг сўзларига қараганда, воқеа никоҳ саройида рўй берган. Етти киши трансформатор портлаши натижасида унинг ичидан отилиб чиққан ёниб турган ёғ туфайли оғир куйиш жароҳатларини олган.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилди. Улар орасида ҳомиладор аёл бор эди, унинг фарзандини сақлаб қолиш имконияти бўлмади.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам пули тўланиши ваъда қилинди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари портлашга трансформаторга сифатсиз хизмат кўрсатилгани сабаб бўлганини айтмоқда.
Изоҳ (0)