Франция мамлакатда сариёғ ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳамда хорижга етказиб бериш ҳажмининг ўсиши сабаб тақчилликни бошидан ўтказмоқда. Йирик супермаркетлар ва дўконлар сут маҳсулотларини сотиб олиш учун маблағ етишмаётганини маълум қилди. Новвойлар ва қандолатчилар ҳам пишириқлар ишлаб чиқаришни қисқартиришди, деб хабар берди TJournal.
Франция Миллий сут ишлаб чиқарувчилар федерациясида таъкидланганидек, супермаркетлар ишлаб чиқарувчилардан пишлоқ ва сутларни қиммат нархга сотиб олиш учун уларнинг сотувдаги нархини оширишга тайёр эмас. Шу сабабли сутчилар маҳсулотларини қўшни мамлакатларга сотишни йўлга қўйган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса дўконлардаги бўш ётган пештахталар суратларини тармоққа жойлаштирмоқда.
«Францияда сариёғ тақчиллиги. Мен омон қолмайман»
«Ёғ етишмаяпти — бу ҳазил эмас!»
Изоҳ (0)