Travel Ask саҳроларни тадқиқ қилувчилар йўлида учраган энг ажабланарли топилмалар рўйхатини тузди.
Prada дўкони
Техас чўлидаги машҳур бренд дўкони савдо-сотиқ мақсадида эмас, балки супермода бутиги цивилизациядан узоқда қандай кўринишини билиш мақсадида барпо қилинган. Ичида оригинал бренд кийимлари бўлган дўкон энг мураккаб қулфлар ва зирҳли шишалар билан жиҳозланган.Улкан кўрсаткич
Бундай кўрсаткичлар Аризона чўлида 1911 йилдаёқ пайдо бўлган. Улар почта самолётлари учун ўзига хос навигатор ролини бажарган.Телефон будкаси
Ушбу будка 1960 йилда кончилар ва бу ерга адашиб келиб қолган дайдилар учун Мохаве чўлига ўрнатилган.«Саҳро нафаси»
У 1997 йилда грек рассоми томонидан инсталляция сифатида яратилган.Видеоўйинларнинг махфий омбори
35 йил аввал жуда кўп миқдорда видеоўйин ва приставкалар ишлаб чиқарган Atari компанияси талабгир бўлмаган нусхалардан қутулиш учун уларни чўлга кўмиб ташлашга қарор қилган. «Хазина» 2014 йилдагина топилган.«Саҳро қўли»
Бу ҳайкал 1992 йилда Чили шимолидаги Атакама чўлида яратилган. 11 метрли қўл инсониятнинг ожизлиги тимсолидир.Сирли бассейн
Мохаве чўлига австриялик рассом томонидан ўрнатилган бассейнда уни ўз йўлида учратган исталган киши чўмилиши мумкин.Ливия шишаси
Бу фақат Миср чўлида топиш мумкин бўлган сайёрадаги энг ноёб минералдир. Тутанхамон қабридан топилган кулон айнан шу тошдан ясалган эди.
Изоҳ (0)