Fazza тахаллуси билан танилган Дубайнинг 34 ёшли шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум дунёдаги энг талабгир бўйдоқлардан бири ҳисобланади, деб хабар берди «Makataka.ru»
Fazza вақтини турли кўнгилхушликларга сарфламайди. У хайрия ишларида қатнашади, камбағалларга ва Даун синдромидан азоб чекувчиларга ёрдам кўрсатади. Ўзининг кўринишини сақлаш учун шаҳзода ҳар хил спорт турлари билан шуғулланади.
Fazza катта теннис, отда чопиш, сузиш, дайвинг ва бошқа спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келади.
Яқинда у ўзининг Instagram’даги саҳифасига сув мотоциклида ҳаракатлангани тасвирланган суратини жойлаштирди. Шаҳзоданинг мушаклари кўплаб обуначиларини «ақлдан оздирди».
Шаҳзоданинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)